Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йилнинг 5-6 ноябр кунлари “Янги Ўзбекистон – Янги Ёшлар” номли Симпозиум ташкил етишни режалаштирмоқда.

Симпозиумнинг мақсади - Ўзбекистон олий таълим муассасаларидаги талабаларнинг ўқишдан ташқари фаоллигини ошириш, мустақил фикрлашга қодир, замонавий билимлар ва фуқаролик позициясига ега бўлган баркамол авлодни тарбиялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини мухокама қилишдан иборат. Симпозиум иштирокчилари ўқувчиларнинг шахсий фазилатлари ва касбий кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий фаровонликка йўналтирилган қадриятлар тизимини шакллантириш бўйича ўз тажрибалари ва ютуқлари билан ўртоқлашадилар.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг илмий ва ижтимоий ривожланиши учун қилинаётган ишлар самарали ўтказилмокда, шу жумладан Президентимизнинг Янги Ўзбекистон ривожланишининг бешта юналишлари бўйича харакатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш ва ёшларнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги саъй-ҳаракатларни тизимли асосда йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуслар ишлаб чиқилган. Унга кўра ёшларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқариш мақсадида ёшлар жамоат ташкилотлари ва кўнгиллилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш хамда ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратишга катта ахамият қаратилган. Шунингдек, талабаларнинг меҳнатга оид қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали, уларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, ҳамда уларнинг баркамол бўлиб вояга йетиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида бир қанча амалий ишлар йўлга қўйилган.

 

 

*Тақдимотларни кўриш учун ҳаворанг қлиб ажратиб қўйилган тақдимотчи исм фамиляси устига босинг!

*Фотосуратларни ушбу илова орқали кўришингиз мумкун

 

 

Дастур

5 ноябр

09:30-10:00 

Рўйхатдан ўтиш

10:00-11:00

Очилиш маросими ва Қутлов сўзлари 

Модератор ва кириш сўзи: Миркасимов Бахром Равшанович, ТХВУ Ректори, Тошкент, Ўзбекистон

  • Каримов Комилжон Хамидович, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
  • Кадирханова Малика Акбаровна, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик қўмитаси раиси
  • Ойниса Мусурмонова, Маҳалла ва оила институти директори ўринбосари                                               

11:00-12:30

Асосий Маърузалар

Модератор: Низом Кодиров, ТХВУ проректори

  • Низом Кодиров, ТХВУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори
    “Замонавий таълимнинг ажралмас қисми сифатида талабаларнинг ўқишдан ташқари фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш”
  • Ойниса Мусурмонова, Маҳалла ва оила институти директори ўринбосари, “Оиладаги ижтимоий муҳит ва гендер тенглик”
  • Азим Холмахматов, Ёшлар ишлари агентлиги Таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи
    “Ёшлар дафтари электрон тизими орқали ёшлара ва талабаларга яратилган шарт шароитлар тўғрисида”
  • Сарвар Джалалов, ТХВУ innoWIUT Entrepreneur’s Lab рахбари
    “innoWIUT тақдимоти (Bloomberg Lab, Women in Entrepreneurship Program, ва бошқалар) Startup гурухлари ва уларнинг тақдимотлари”

12:30-13:30

Тушлик

13:30-15:45

Асосий Маърузалар

Модератор: Гульназ Бектемирова,ТХВУ талабаларни қўллаб қувватлаш хизматлари директори

  • Гульназ Бектемирова, ТХВУ талабаларни қўллаб қувватлаш хизматлари директори
    “Ижтимоий фаоллик, юмшоқ кўникмаларни ривожлантириш ва уларнинг университет битирувчиларинннг ракобатбардошлигини оширишидаги роли”
  • Гузаль Султанова, ТХВУ Талабаларни ижтимоий  ривожлантириш сектори рахбари
    “Университетда талабаларнинг ижодий ва ижтимоий фаоллигини ривожлантириш мақсадида қўшма лойиҳаларни ташкил этиш” тақдимоти
  • Мирзиед Маджидий, ТХВУ Карьера марказининг  бошлиғи
    “Карьерани ривожлантириш маркази”тақдимоти
  • Хурсана Усманова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурини қўшма лойиҳасининг раҳбари "ОТМдаги таълим муҳити талабалар шахсий ва касбий ривожланишининг омили: ТХВУ битирувчиси ҳикояси"
  • Шерзод Рустамов, Талабалар уюшмаси президенти (TU)
    Талабалар уюшмасининг фаолияти ҳақида тақдимот

15:45-16:00 

Кофе брейк

16:00-17:30 

Асосий Маърузалар

Модератор: Мирзиед Маджидий, ТХВУ Карьера марказининг бошлиғи

  • Камола Ибрагимова, ТХВУ Укув- Ресурс Маркази рахбари
    “ТХВУ талабаларида ахборот ва ракамли куникмаларни ривожлантириш модели. Биринчи курсларда кутубхона дарсларини йулга куйиш”
  • Усеинов Ахтем,ТХВУ Катта мутахассис (тадқиқотлар ва ривожлантириш)
    “ТХВУ да илмий тадқиқот ишлари”
  • Нигорахоним Умарова, Зулфия Давлат мукофоти совриндори (2019), ТХВУ стажёр-тадкикодчи
    “Талабаларнинг илмий фаолиятини шакллантиришда унивеситетнинг ўрни”
  • Рустам Каримов, ТХВУ талабаси

“Ю-Репорт Ёшларни жалб килиш учун инновацион платформаси тақдимоти

17:30-18:00 

Маърузалар муҳокамаси, мунозара, конференциянинг якуний хулосалари

18:00-19:30 

SHB Student Zone, Ижтимоий ҳудуд  Мустақиллик авлодлари: Ильҳомимсан, беқиёс Ватаним” номли кўргазманинг тантанали очилиш маросими

18:30-19:30 

SHB Student Zone, Ижтимоий ҳудуд Фуршет

6 ноябр

10:00-10:30 

Талабаларни қўллаб қувватлаш хизматлари: Спорт маркази

10:30-11:00

Укув- Ресурс Маркази

11:00-11:30

Талабаларни қўллаб қувватлаш хизматлари: ATB биноси                                      

11:30-12:00

innoWIUT Entrepreneur’s Lab

Search